ЎзАнинг ўта қисқа хабарида айтилишича, Навоий вилоятида “Invest In Navoi” II Халқаро бизнес-форум иш бошлади. Бу Халқаро бизнес-форумда дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан 250 дан ортиқ ишбилармонлар, инвесторлар, юртимиздаги қатор хорижий давлатлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирнинг биринчи куни Навоий вилоят ҳокими Қобил Турсунов ишбилармонлар билан учрашиб, вилоятда хорижий инвесторлар учун ўз бизнесини йўлга қўйиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби мавзуларда музокаралар ўтказди.
Форум иштирокчилари “Навоий” Эркин Иқтисодий Зонасидаги қўшма корхоналар фаолияти билан танишибдилар, Халқаро бизнес-форум эса ўз ишини давом эттирмоқда.
Бу хабарга илова қилинган расмда Қобил Турсунов – чапдан 4-чи кишидир, дейди “Ҳаракат” мухбири. Расмига қараганда овқат ейишдан бошқа нарсани билмайдиган шу одам “Навоий” Эркин Иқтисодий Зонасида бирон нарса қилолишига ишонасизми?