01 May 2019
14:15 - Танишинг, Сурхандарёнинг янги ҳокими Тўра Боболов

Кечадан бери Сурхандарёдаги ишлар билан танишиб, ҳаммага оламшумул маслаҳатлар бериш билан шуғулланаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг тавсияси билан бугун 2019 йил 1 май куни Халқ Депутатлари Сурхондарё Вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси шу пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Тўра Боболовни ҳоким этиб сайлади. ЎзАнинг хабарида айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, унга қарши биронта одам ҳам овоз бермаган.

1970 йили туғилган ва яқиндан бери ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб келган Тўра Боболов Сурхондарёнинг иқтисодий-ижтимоий шароитини яхши билиши, вилоят халқи, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб, белгиланган вазифаларни тўла бажаришига ишонч билдирилибди.

Расмга қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, ёш болалардек қўлини кўксига қўйиб турган Тўра Боболов, ташқи кўринишига кўра, Афғонистон билан чегарадош бўлган вилоятда бирон нарса қилолишига ишониш мумкинми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону