26 April 2019
07:41 - Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси қўмиталари Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудлараро хоспис бўлимлари яратиш охирига етказилмаганини аниқлабдилар
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчлқ оммавий ахборот воситаси ЎзА кеча 25 апрелда билдиришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ”Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилиши бўйича ҳисоботни муҳокама қилишга бағишланган мажлислари ўтказилибди ва шу ерда тиббиёт муассасалари таркибида онколгик умидсиз оғир беморлар учун Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудлараро хоспис бўлимларини ташкил қилиш ишлари охирига етказилмагани қайд этилибди.

Бу ердаги “хоспис” сўзи мутлақо кўпчиликка номаълум бўлгани сабабли, уни қисқача тушунтириш керак. Биронта хастанинг саратон касаллиги даволаб бўлмайдиган даражага келгандан кейин, Ғарб шифокорлари уни “хоспис” деб аталадиган касалхонага ёки биронта касалхонанинг “хоспис бўлимига” ётқизиш ва бемор шу ерда “ўтиб кетиши” учун имкон бор даражада қулайликлар яратиб бериш билан шуғулланмоқдалар. Табиий, хастанинг яқинларини рухсати билан хаста одам хостесга ётқизилади, яқинларидан 1-2 киши ҳар доим хастанинг олдида туришларига, тўғрироғи, яшашларига рухсат берилади.

Сўнги йилларда Россияда хоспислар яратиш бошланиб кетганди. Мана, энди навбат Ўзбекистонга ҳам келибди.

Аммо, минг афсуски, ЎзАнинг хабаридан маълум бўлишича, тиббиёт муассасалари таркибида онколгик умидсиз оғир беморлар учун Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудлараро хоспис бўлимларини ташкил қилиш ишлари охирига етказилмабди.

Умид қиламизки, бу масаладаги камчиликлар борлиги Олий Мажлиснинг қуйи палатаси қўмиталарининг йиғилишларида ўртага чиққан эканми, демак, улар тезда йўқ қилинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону