26 April 2019
14:48 - Kun.uz: Пекинда “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми расман очилди. “Ҳаракат”: Бир тийинга қиммат форум бўлмоқда

Kun.uz: Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми расман очилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анжуманни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин очиб, унда иштирок этаётган барча делегациялар раҳбарлари, кўп сонли эксперт ва таҳлилий доиралар вакилларига миннатдорлик билдирди.

Хитой раиси БМТ, ШҲТ, Европа Иттифоқи, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи каби халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси турли мамлакатларнинг миллий тараққиёт стратегиясига мос келишини, шу жиҳатдан бутун дунёда иқтисодий ривожланишга кенг йўл очишини таъкидлади.

Форумнинг очилишида халқаро савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, янги транспорт ва логистика йўлаклари яратилишини рағбатлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида сўз юритилди. Ушбу лойиҳада иштирок этаётган мамлакатлар сафи кенгайиб бораётгани, бу дунёда барқарор ривожланишга интилиш кучаяётганини ифода этиши таъкидланди.

Маълумки, “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми илк бор 2017 йилда ўтказилган. Хитой илгари сурган мазкур ташаббус икки йўналиш - қуруқлик ва денгиз йўлларини ривожлантириш ва ўзаро боғлаш орқали давлатлараро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳозирда у Осиё, Европа ва Африкадаги 65 мамлакатни қамраб олган. Келгусида унга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши натижасида глобал иқтисодий маконга айланади.

Бу галги форумда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Форум икки кун давом этади. Унда Ўзбекистон Президентининг нутқ сўзлаши ҳам режалаштирилган.

“Ҳаракат”: Kun.uz сайтининг бугун 2019 йил 26 апрель куни эрталаб эълон қилинган хабарига 4 та расм илова қилинган. Улардан бирини биз ҳам шу хабарга қўйдик. Бу расмда Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Белорусия ва Озорбайжон президентларини кўриш мумкин. Расмларнинг бирида Нурсултон Назарбой ҳам кўринади. Форумда яна кимлар борлиги бу хабарда тилга ҳам олинмаган.

Яна билдириш керакки, бошқа хабарларда айтилишича, кеча Шавкат Мирзиё Си Цзинпин, Тожикистон ва Белорусия президентлари, Халқаро Валюта Фондининг раҳбари билан учрашган. Бугун эса, у БМТ Бош Котиби ва Хитой парламенти раиси билан ҳам учрашишга улгурибди.

Кўринишидан, бир тийинга қиммат “Бир макон, бир йўл” форуми баҳонасида бу ерга келганлар кўнгил очиш ва бир-бирлари билан гаплашиб олиш билан оворалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону