Тошкентда “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида ўтаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) Халқаро Юридик Форумида иштирок этаётган Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси раиси Кэролин Лэмм (The American-Uzbekistan Chamber of Commerce’s Chairperson Carolyn Lamm) Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАга интервью бериб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилаётганини айтганмиш.
ЎзАнинг бу интервью ҳақидаги қисқа хабарида Кэролин Лэммнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда. Бугунги юқори савияда ташкил этилган форум ҳам ушбу соҳада эришилаётган ютуқларнинг бир намунасидир.”
Қизиқ, дейди, “Ҳаракат” мухбири, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси раиси этиб сайланган Кэролин Лэмм Ўзбекистонда нима бўлаётганини мутлақо билмайдиган инсонми?
У хоним Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аҳвол ҳаромий Ислом Карим пайтидан ҳеч фарқи йўқ эканлигини билмайдими? Ўзбекистонда Ислом Карим тарафидан яратилган қўғирчоқ партияларнинг вакилларидан иборат Олий Мажлиснинг иккала палатаси ҳали ҳам қўғирчоқлар эканлигини билмайдими? Ўзбекистонни мустақил қилишда ҳал этувчи роль ўйнаган “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида тузилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини, ҳамма ҳужжатлари топширилганига қарамасдан, Адлия вазирлиги 15 йилдан бери рўйхатга олмаётганини билмайдими?
Бу партиянинг Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун каби лидерлари ҳалигача АҚШ ва Швецияда яшашга мажбур бўлиб қолаётганларини ҳам Кэролин Лэмм хоним билмайдими? Ўзбекистонда ҳали ҳам тожиклар режимининг қўғирчоғи бўлиб қолаётган оммавий ахборот воситаларидан бошқа ҳеч нарса йўқлигини ҳам эшитмаганми, бу хоним? Ўзбекистонда сўз эркинлиги деган нарса йўқлигини ҳам у билмайдими?
АҚШдаги дунё тарафидан тан олинган Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти 2019 йил инсон эркинликлари рўйхатида Ўзбекистонни "Ёмонларнинг ёмони" деб аталган 13 давлат қаторига қўшганини ҳам билмайдими бу хоним? У нимани билади ўзи?
Хуллас, саволлар кўп, аммо жавоб битта: Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари чет элликларнинг ҳам ўзларига ёқадиган гапларинигина эълон қиладилар. Нима, Кэролин Лэмм хоним шуни ҳам билмайдими?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения