Бугун 23 апрелда Украина Марказий Сайлов Комиссияси президент сайловларининг узил-кесил натижаларни эълон қилди. Сайловчиларнинг 73,22% фоизи тарафидан қўллаб-қувватланган Владимир Зеленский сайлов ғолиби бўлди. Жорийдаги Президент Петр Порошенкога 24,45% сайловчи овоз берибди. 2,31% бюллетенлар бекор қилинибди.
Хуллас, 41 ёшли яҳудий аслли, украин, рус ва инглиз тилларини биладиган шоумен Владимир Зеленский президент сайловининг ғолиби бўлди. Инагурациядан кейин у президентлик курсисига расман ўтиради. АҚШ Президенти, кўпчлик Европа давлатлари ҳамда НАТО ва Европа Иттифоқининг раҳбарлари Владимир Зеленскийни Марказий Сайлов Комиссиясининг натижалари эълон қилинмасданоқ шахсан телефон қилиб табриклаб бўлган эдилар.
Владимир Зеленский сайлов олди кампанияси даврида Украинада жиддий сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказишга ваъда берган. Аммо, бундай қилиш осон бўлмайди. Чунки, жорийдаги парламентда Петр Порошено тарафдорлари кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бунинг устига, Россия Президенти Владимир Путин Украинанинг янги бўладиган президентини ғалаба билан табриклагани йўқ, у қандай сиёсат олиб бориши ҳам номаълум. Аммо, Қрим ва Донбас масаласида Россия орқага чекинишини кутиш мумкин ҳам эмас.
Демак, Украинани жиддий синовлар кутмоқда. Балки, бу тўғридир. Чунки, ҳозирча Украина боши берк кўчада каби кўринмоқда.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения