23 April 2019
18:26 - Ўзбекистонимизда қозоқ тилида таълим берувчи 376 умумтаълим мактаб бор экан, Қозоғистонда нечта ўзбек мактаби бор?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош оммавий қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз бугун 23 апрелда хабар беришича, Тошкентдаги Ёшлар пресс клубида “Ўзбекистонда Қозоғистон йили ёшлар нигоҳида” мавзуида учрашув бўлибди.

Хабарда айтилишича, азал-азалдан Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари бир-бирига қадрдон дўст бўлиб келган, Ўзбекистонда “Қозоғистон йили”нинг эълон қилиниши эса стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайиб бораётганлигидан далолат беради ҳамда ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда 376 та қозоқ тилида таълим берувчи умумтаълим мактаби фаолият кўрсатади. Етти олий ўқув юртида қозоқ тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Табиий, шу ерда муҳим бир савол туғилади. Ўзбекистонда ҳозир 800 минг атрофида қозоқ миллатига мансуб киши яшайди, уларга ўз тилида таълим берадиган 376 дона мактаб бор экан. Аммо, Қозоғистонда 536 минг ўзбек яшайди, нечта ўзбек мактаби бор у ерда деган савол туғилиши табиийку.

Аввалги йиллардаги хабарларимиздан маълумки, Қозоғистоннинг Чимкент, Авлиёота атрофидаги вилоятларда ўзбек мактабларини бекитиб ташлаш давлат сиёсати даражасига чиқарилган эди. Нима, ҳозир у ерларда ўзбек мактаблари бутунлай йўқ қилиб ташландими? Биз ўзбеклар бу саволга жавоб қидиришимиз керак. Минг афсуски, тожиклар режимига хизмат қиладиган ЎзАнинг журналистларини бундай саволлар қизиқтирмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону