Бир неча кун аввал сайтимизга қўйилган "Кичик қизи Шаҳнозадан кейин, катта қизи Саидани ҳам юқори лавозимларга судрашга бошлаган Шавкат Мирзиёнинг имижи янада тезроқ тушишга бошлаши аниқ!" сарлавҳали хабаримизни шу дақиқагача 19 минг 885 киши ўқиди. 129 ўқувчимиз "ёқтириш" ва 6 ўқувчимиз "ёқтирмаслик" белгиси қўйди. Бир неча киши хуриллаб, бизга қарши комментлар ёзиб ётибди.
Кўриб турибмизки, миллатнинг катта қисмига Шавкат Мирзиёнинг ўз атрофини ўз одамлари билан тўлатиш сиёсати ёқмаяпти.
Халқнинг шу қисмига ўз миннатордорчилигимизни билдирамиз ва Саида Мирзиёни огоҳлантирамиз. Ватан ва миллатни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун ҲЕЧ НАРСА ҚИЛОЛМАЙСИЗ. Ҳали ёш экансиз, отангиз ўз лавозимидан кетгандан кейин, ёки тахтида бутун умр ўтирса, у оламдан ўтгандан кейин, ҳолингизга маймунлар йиғлайдиган бўлади. Ҳаромий Ислом Каримнинг "Фуҳуша" лақабли қизи каби аҳволга тушасиз.
Шундай аҳволга тушмаслик учун ҳозироқ бу лавозимдан истеъфога кетинг. Ишни биладиган одамлар бу лавозимга келиб, ватан ва миллат учун буюк ишлар қилоладилар.
Энг яхшиси, ҳаммани лақиллатиш билан шуғулланиб юрган отангизни ҳам истеъфога кетишга чақиринг.
Истаганлар "Кичик қизи Шаҳнозадан кейин, катта қизи Саидани ҳам юқори лавозимларга судрашга бошлаган Шавкат Мирзиёнинг имижи янада тезроқ тушишга бошлаши аниқ!" сарлавҳали хабаримизни шу адресда қайтадан ўқишлари мумкин - http://harakat.net/news/?id=22791
Оилавий расмда Саида отаси Шавкат Мирзиёнинг чап тарафида турибди.