22 April 2019
16:53 - Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Фатво Бўлими мудири Ҳомиджон Ишматбекнинг ақли яхши ишламаслиги ҳақида
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Фатво Бўлими мудири Ҳомиджон Ишматбекнинг Facebookдаги фитначиларга қуйидаги қисқа муносабатини бугун, яъни 2019 йил 22 апрелда билдирди.

Мана ўша муносабатнинг тўла матни: «Диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик бу ислом динининг шиори ҳисобланади. Муқаддас китобимизда инсонлар биргина ота-онадан пайдо бўлгани кўп бора эслатилади. Ислом дини турли уруғ-аймоқ, миллат ва элатлар бўлишига қарамасдан инсонлар бир-бирлари билан аҳил-иноқликда яшашни тарғиб қилади. Мана шунинг ўзи, динимиз одамларни бир ота фарзандидек аҳил-иноқ бўлиб яшашга чақиради. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали одамлар орасида турли фитна фасодлар тарқатиш, иғво қўзғаш динимиз қоралаган ишлардандир. Инсон қисқа умри давомида яхшилик қилиб қолишга ҳаракат қилиши керак. Лекин, шу ҳаётини одамларни ўртасида иғво чиқаришга, кимларнидир ёмонотлиқ қилишга уринишини динимизда оғир бир фитна дейилади. Фитна-фасод қилиш одам ўлдиришдан ҳам оғирроқ гуноҳдир. Киши одам ўлдирса ҳам бунчалик оғир гуноҳ қилмаган бўлади. Фитна билан у инсонни жонини эмас, онгини оляпти, заҳарлаяпти. Буни кетидан яна ҳам кўпроқ фитна-фасодлар келиб чиқиши тайин. Шундай экан, фитна қилишдан тийилиш керак.»

Қаранг, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, бир қарашда, Ҳомиджон Ишматбек тўғри гапларни гапирмоқда. Аммо, бу эси паст Ислом уламоси “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2018 йилнинг бошида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси ва ҳамма Ислом уламоларига очиқ мактуб йўллаб, “Динимизни ислоҳ қилайлик, ўлимдан қутқарайлик” деб ҳайқирганини билмайдими? Нега Ҳомиджон Ишматбек бу очиқ мактубга, яъни Фейсбукда ҳам эълон қилинган очиқ мактубга, муносабат билдирмайди?

Тўғри, фитна-фасодлар ҳам зарар, аммо Абдураҳим Пўлат Ислом динини ўлим йўлидан қутқариш кераклигини ёзди, нимага бу фикрга Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси муносабат билдирмаяпти? Нима, бу идоранинг асл мақсади динимизни ўлдиришми?

Кўринишидан, шунақага ўхшайди. Демак, оддий мусулмонлар бу масала бўйича ўз фикрларини билдиришлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону