22 April 2019
07:36 - АҚШнинг янги элчиси этиб тайинланган Даниэл Розенблюм Тошкентга келиши кутилмоқда, Ўзбекистондаги демократик мухолифат лидерлари билан ҳам кўришган одам АҚШ номидан қандай сиёсат олиб бораркин?

2011-2014 йиллари АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси вазифасини бажариб келган Памела Спратлен 2015 йилнинг январь ойидан, яъни Ислом Карим замонидаёқ, Ўзбекистонда элчилик қилишни бошлаган эди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамияти 2014 йил ҳисоботини 2015 йил 17 февралда АҚШ элчихонасида, Памела Спратлен ва яна бир қатор Ғарб давлатларининг элчилари ёки элчилик ходимлари иштирокида тақдим этди. Яъни, ўша пайтда АҚШ элчихонаси тамомийла ҳуқуқ ҳимоячилари тарифида эди.

Аммо, 2016 йил 1 сентябрь куни Ислом Карим ўлиб, унинг ўрнини демократик принциплардан узоқ бўлган йўллар билан Бош вазир Шавкат Мирзиё эгаллаб олиб, Ўзбекистондаги режимни юмшатиш ҳақида лофлар айтишга бошлагач, Памела Спратлен ҳам уни қўллаб-қувватловчилар сафига қўшилиб олди. У 2018 йилнинг бошида “Америка Овози” радиоси ўзбек хизматининг журналисти, айни замонда, Ўзбекистон КГБсининг малайи Навбаҳор Имамовага интервью берди ва Шавкат Мирзиёни мақтайвериб, уни иккинчи Худо қилиб қўйди.

Ўшанда “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бу ҳақда АҚШ Президенти, Давлат Котиби ва “Америка Овози” радиосининг раҳбарларига хат ёзиб, Памела Спратленнинг бу интервьюсини АҚШнинг юзида умрбод қиладига қора доғ деб баҳолади. АҚШ раҳбарияти Абдураҳим Пўлатнинг ҳам фикрини инобатга олиб, Тошкентдаги ўз элчисини алмаштиришга киришди. Памела Спратлен 2018 йил сентябрь ойида АҚШга чақириб олинди, унинг ўрнига АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблюм АҚШ Сенати тарафидан тайинлангани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Аммо, ярим йил ошса ҳам, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси элчисиз ишлайверди.

Ҳозир АҚШ Сенати Даниэл Розенблюмни 2-чи марта Ўзбекистонга элчи этиб тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалишга бошлади. Янги элчи яқин кунларда Тошкентга келармиш.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, 2015 йил 6 март куни АҚШ Давлат Департаментида Дэниэл Розенблюм “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ва “Бирлик” Партиясининг Бош котиби, айни замонда, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси Васила Иноят билан учрашган эди.

Ўшандан кейин Абдураҳим Пўлат жаноб Дэниэл Розенблюмга махсус мактуб йўллаб, Ислом Карим фақат намоз ўқийдиганларни қамоққа ташлаётгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан узоқлигини, Ўзбекистонни исломий давлатга айлантириш ниятидаги ислом фанатиклари қамоққа ташланаётганини, ўзи яқинда АҚШ Президенти Барак Обамага мактуб йўллаб, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш шартлигини, бу масалада Ислом дунёсига ёрдам бериш кераклигини алоҳида урғулаганини билдирди. Аммо, АҚШда яшайдиган яҳудий лоббистлар Ислом Карим Ислом динининг душмани эканлигини ўзларича тўғри тушуниб, аслида, Ўзбекистондаги диктатурани АҚШда пропаганда қилиш билан шуғулланаётганлари хато эканлигини ҳам таъкидлади.

Кўрамиз, Дэниэл Розенблюм Ўзбекистонга элчи бўлиб келса, қайси йўлни тутади. АҚШнинг дунёга машҳур "Озодлик Уйи" (Freedom House) ташкилоти ҳали ҳам Ўзбекистонни инсон эркинликлари бўйича "Ёмонларнинг ёмони" рўйхатига киритаётганини, Ўзбекистонда ҳалигача сўз эркинлиги йўқлигини, "Бирлик" ҳалигача расман тан олинмаганини, Ўзбекистон мустақилликка эришишида ҳал қилувчи роль ўйнаган Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун каби ўзбекнинг ҳақиқий фарзандлари ҳалигача чет элда яшашга мажбур қолаётганларини ҳисобга оладими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону