Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 23 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:
1 АҚШ доллари – 8441,36 сўм (8455,37 сўм)
1 ЕВРО – 9493,15 (9554,57)
1 Россия рубли – 131,78 (131,53)
Ўзбекистондаги қўғрчоқ ахборот воситалари фақат шу уч мамлакат валютасининг сўмга нисбатан курсини эълон қилдилар. Биз ҳам шулар билан чегараландик. Кўриб турибмизки, доллар ва евронинг курси бироз тушган. Русларнинг рублини курси бироз ортгани гапириб ўтиришга ҳам арзимайдан нарсадир.
Эслатиш керак, ўтган йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.
Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.