Ҳеч шубҳа йўқки, қандайдир террорист гуруҳлар насронийларнинг католиклар оқими кеча, яъни 2019 йил 21 апрель куни Исо пайғамбарнинг қайтадан жонланиши кунини, яъни русчасига Пасхани байрам қилаётганларига қарши бу террористик ҳужумларни уюштирдилар. 8 та портлаш Шри-Ланканинг энг катта шаҳри Коломбо ва бошқа жойлардаги черков ҳамда меҳмонхоналарда уюштирилган.
Бу портлашларда ҳаммаси бўлиб камида 215 киши ҳалок бўлгани, ярадорлар сони 500 га яқинлашиб қолгани хабарларда айтилмоқда. Кеча кечқурун соат 18 дан бугун эрталаб соат 6 гача бутун мамлакат бўйлаб коммендант соати эълон қилинди.
Шри-Ланка полицияси террористик ҳужумларни уюштиришда шубҳа қилинаётган 13 кишини ушлабди, ўша ушланганлар ишлатган ва ичида портлатгичлар бўлган юк автомашинасини қўлга олибди. Бу 13 киши ким эканлиги, Шри-Ланка фуқароларими ёки четдан келганларми, ҳали айтилмади.
Ҳали ҳеч қандай ташкилот бу портлашлар учун маъсулиятни бўйнига олмади. Аммо, Reuters Агентлиги хабар қилишича, 2 ўлимчи-террористнинг кимлиги маълум бўлган. Булар - Абу Муҳаммад ва Заҳран Ҳашин. Заҳран Ҳашин ижтимоий тармоқларда ИШИДни қўллаб-қувватлашлари билан танилган экан.
Билмайдиганлар учун билдириш керакки, Шри-Ланканинг аҳолиси сал кам 22 миллион кишидан иборат, уларнинг 70 фоизи буддистлар, 12 фоизи индуистлар, сал кам 10 фоизи мусулмонлар, 7,5 фоизи католиклар.
Расмда – портлаш уюштирилган черковлардан бири.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения