20 April 2019
15:33 - Жанубий Корея Президентининг Тошкентга сафари давом этмоқда, бугун икки президент Корейс Маданият ва Санъат Уйини очиб бердилар

Кеча Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари тор ва кенг доирада учрашувлар ўтказганлари, икки давлат ўртасида бир қатор ҳужжатлар ҳамда стратегик ҳамкорлик декларацияси имзоланганини хабар қилган эдик. Кейин Жанубий Корея Президенти Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига ташриф буюрди, нутқ сўзлади.

Сўнгра икки президент "Ўзэкспомарказ"да ташкил этилган Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес-форумининг очилиш маросимида иштирок этдилар.

Икки президентнинг учрашуви пайтида ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,1 миллиард доллардан ошгани, мамлакатимизда ишлаётган янги Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхоналари сони 3 бараварга ортгани айтилди. Аммо, 2,1 миллиард доллар гапириб ўтиришга ҳам арзимайдиган пул эканлиги, қўшма корхоналар сони қанча эканлиги ҳеч қаерда тилга олинмади.

Кечқурун икки президент ўз турмуш ўртоқлари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертини тамоша қилдилар.

Бугун 20 апрелда икки президент ва рафиқалари Тошкент шаҳрида Корейс Маданият ва Санъат Уйини тантанали равишда очиб бердилар. Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, Сарой эмас, Уй деб аталаётган бинода 478 ўринли киноконцерт зали, конференциялар зали, кутубхона, бадиий галерея, ресторан ва хизмат хоналари бор. Бу бинонинг қурилиши бундан уч йил муқаддам, яъни Ислом Карим замонида бошланган, у пайтда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиё рамзий тамал тоши қўйиш маросимида қатнашган экан. Аммо, бугунги хабарларда бинонинг ташқаридан олинган расми берилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону