20 April 2019
19:20 - Самарқандликлар унутмайдиган кун: Мун Чжэ Ин Самарқандга келди, ҳоким Эркинжон Турдимов шаҳарни фалаж қилди

Бугун пешиндан кейин Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин Самарқанддаги тарихий ёдгорликларни кўриш учун бу шаҳарга келди. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов дарҳол Мун Чжэ Иннинг Самрқандни олқишлаб ёзган гапларини ўзининг Телеграмдаги саҳифасида эълон қилди.

Мана Мун Чжэ Иннинг айтган гаплари: “Мен Ўзбекистонга келаётганимда 1400 йил олдинги бир кунни ёдга олдим. У қадимий корейс давлати элчилари Самарқандга келган кундир. Отга ёки туяга миниб дам олмасдан машаққат чекиб келишларига икки ойча вақт кетгандир? Баланд тоғ тизмалари, адирлар ва чўллардан ўтиб, қор ва ёмғирда қолиб, баъзида жазирама ва совуқ билан курашиб узоқ вақт сарфлаган бўлсалар керак. Бугун сиз азизлар каби 1400 йил олдин Ўзбекистоннинг қадимий аҳли ҳам узоқдан келган меҳмонларни илиқ кутиб олган. Мустаҳкам дўстлик ва ишонч Афросиёбнинг ғарбий деворидаги суръатда ўз аксини топган. Гарчи Корея ва Ўзбекистон бир биридан узоқда бўлса ҳам қадимий корейс давлати давридан бошлаб элчилари келиб кетадиган дўст давлатлар бўлган...”

Қаранг, Мун Чжэ Ин 1400 йил аввал бўлган воқеаларни эсламоқда. Хўш, бугун нима бўлди?

Самарқандлик мухбиримиз бизга билдиришича, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва тақимининг буйруғи билан шаҳарнинг Мун Чжэ Ин бориши режалаштирилган қисмлари ўраб олинди, у ерга кириш ва у ердан чиқиш мумкин бўлмай қолди. Шаҳарнинг шу қисмларидан автомобилларда ўтиши керак бўлганларнинг автомобиллари ўша ерларда тўпланиб қолди. Миршаблар ҳайдовчиларнинг эътирозларига ҳеч қандай эътибор ҳам бермадилар.

Бир неча соатдан кейин, яъни Мун Чжэ Ин Самарқандни тарк этиши биланоқ, ҳамма йўллар очилди. Аммо, 1400 йил аввални қўйиб туринг, 21 асрда Эркинжон Турдимов ва тақимининг қилган ишлари шунчалик аҳмоқона эдику, самарқандликлар бу кунни ҳеч қачон унутмайдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону