16 April 2019
23:16 - Бечора Шавкат Мирзиё Буюк Британия Ташқи Ишлар Вазирининг ўринбосарини қабул қилди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишларича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 16 апрель куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи Ишлар Вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.

Хабарларда айтилишича, давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этибди, Алан Дункан эса, меҳмондўстлик учун Шавкат Мирзиёга самимий миннатдорлик билдириб, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэйнинг саломи ва эзгу тилакларини етказибди.

Умумий гаплардан иборот бўлган хабарларда меҳмон бор-йўғи вазир ўринбори эканлиги, уни қабул қилиш Ўзбекистон Президентининг вазифаси эмаслиги умуман тилга олинмайди. Шу сабабли, биз бу учрашув Шавкат Мирзиё учун масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини урғулаш учунгина бу учрашув ҳақида хабар бермоқдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону