17 April 2019
12:53 - Марказий Банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини белгилади
Марказий Банк эсдалик тангаларнинг 2019 йил 17 апрелдан амалда бўладиган нархларини белгилади.

Унга кўра:

1 та олтин танга нархи – 13 500 000 сўм;

1 та кумуш танга нархи – 252 000 сўмни ташкил этди.

Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди.

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий Банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

Расмда - олтин ва кумуш тангаларнинг кўриниши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону