16 April 2019
20:39 - Сенсацион масхарабозлик: Литвалик мутахассисга Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитасида доимий маслаҳатчи лавозими берилди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилувчи тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Kun.uz Интерент нашри ҳеч қандай таҳлилсиз, Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси матбуот хизматига асосланиб хабар қилишича, Халқаро Валюта Фондининг тавсияси билан литвалик мутахассис Модестас Каселяускас Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитасида доимий маслаҳатчи этиб тайинланибди.

Халқаро Валюта Фондининг тавсияси билан Литва Республикаси солиқ органларидаги кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган, 2005-2014 йилларда Литва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат Солиқ Инспекциясига раҳбарлик қилган Модестас Каселяускаснинг Ўзбекистонга ишга келиши олқишларга сазовор бўлиши керак. Аммо, унутмайликки, Болтиқбўйидаги собиқ Совет республикалари Россия ва Ўзбекистон каби давлатларга ўта ишончсизлик билан қарашади, шу сабабли у ерларда ишлашни қўйиб туринг, умуман у ерларга бормасликка ҳаракат қилишади.

Хабарда айтилишича, Модестас Каселяускас 2019-2023 йилларга мўлжалланган солиқ маъмурчилигидаги ўрта муддатли ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этишда Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси ва Молия Вазирлигига кўмаклашармиш. Ўзбекистон порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган давлат эканлигини, бу аҳволдан чиқиш учун Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳабарлигидаги тожиклар режими ҳеч нараса қилмаётганини ҳисобга олсак, Модестас Каселяускас ҳам ҳеч нарса қилолмайди. Истаса ҳам қилолмайди.

Шундай экан, Литвадан бундай мутахассиснинг Ўзбекистонга олиб келиниши, бунинг устига, Халқаро Валюта Фондининг тавсияси билан олиб келиниши, масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону