02 April 2019
16:18 - Шавкат Мирзиё АҚШ ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилганини олқишлади, аммо ўзбек демократларининг ролини айтмади, демак, пешонасида қора доғлар қолади

Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиё яқинда Бухорога борганда, АҚШ томонидан ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани, бу эса ўзбек пахта етиштирувчилари энди АҚШ бозорларига ҳам кириб бора олиши, хорижий нуфузли компаниялар билан бизнес алоқаларни кенгайтиришга йўл очилгани ҳақида гапирганини, эндиги навбат - биз пахтамизни чуқур қайта ишлаб, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини янада оширишдан иборат деб урғулаганини хабар қилдилар.

У киши ҳақ, АҚШ Ўзбекистонда мактаб болаларини ўқишдан қолдириб, ойлаб пахта майдонларида ишлатаётганлари, пахтани асосан болаларга мажбуран тердираётганлари сабабли ўзбек пахтасига бойкот эълон қилганди. Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳамма демократларнинг кўп-йиллик саъй-ҳаракатлари, жумладан, Ўзбекистондаги аҳволни чет эл ахборот воситаларида ҳам кенг ёритганлари туфайли, жуда кўп давлатлар шу каби бойкотларга қўшилдилар. Натижада ўзбек пахтасини чет элларга сотишда катта муаммолар чиқди.

Аммо, охир оқибатда Ўзбекистонда мактаб ва олий таълим ўқув юртлари ўқувчиларини пахта етиштириш ва уни териш ишларига жалб қилиш жуда камайди. Айнан шундан кейин ўзбек пахтасига байкот бекор қилина бошланди. Мана, АҚШ ҳам шунга қўшилди.

Шундай экан, Шавкат Мирзиё ҳақиқий президент ва ҳақиқий инсон сифатида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг ва умуман демократларнинг бу соҳада қилган буюк ишларини тилга олиши, уларга миннатдорчилик билдириши керак эди. У бундай қилмаяптими, демак, Ўзбекистоннинг тарихида пешонасидаги катта қора доғлар билан қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону