02 April 2019
18:49 - Cенсация: Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатни Бош вазир Абдулла Арип ишдан олибди
Kun.uz Интерент ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, 1 апрель куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арип Сурхондарё вилоятида йиғилиш ўтказган. Йиғилиш давомида вилоят ҳокими Баҳодир Пўлат Халқаро Бахшичилик Санъати Фестивалига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмагани учун танқид қилинган ва ишдан олинган.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Бобол вақтинчаликка ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Баҳодир Пўлат 2018 йилнинг ёзида Самарқанд вилояти ҳокимлигига ўтказилган Эркинжон Турдим ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайтнлангани ҳам хабарда эслатилган.

Хабарнинг сенсациялиги шундаки, шу пайтгача ҳокимларни президент танларди, керак бўлган ҳолларда, унинг ўзи ҳокимларни лавозимидан улоқтирарди. Бу сафар бундай ишни қилиш Бош вазирнинг бўйнига тушибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону