02 April 2019
10:40 - Сенсация йўқ, ҳамма нарсани “Ҳаракат” қилмоқда: Марказий Банк сўнги 3 йилда 220 тонна олтин экспорт қилганимизни хабар қилди


Авваламбор билмаганлар учун билдириш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги 2018 йил 24 ноябрдаги “Шавкат Мирзиёнинг Навоий кон-металлургия комбинатининг 60 йиллиги бўйича табриги ва кўпчилик билмайдиган Қувондиқ Санақулов ҳақидаги аччиқ ҳақиқатлар” сарлавҳали хабарида Ўзбекистонда қанча олтин чиқарилаётгани ва у олтин қаерга кетаётганини мамлакатимиз раҳбарлари ҳам билмаса керак деб тахмин қилган ва турли маълумотларга қараганда Ўзбекистонда йилига тахминан 100 тонна атрофида олтин чиқарилаётганини айтгандик. Бунча олтиннинг нархи давлатимиз Ялпи Ички Маҳсулотининг 10 фоизига ва Давлат Бюджетининг сал кам ярмига тенг эканлигини урғулаб, шунча пул қаерга кетаётганини билмасдан яшаётганимиз туфайли аҳволимиз ғариблигига имо-ишора қилган ва шунча олтиннинг асосий қисмини чиқараётган Навоий кон-металлургия комбинати директори, 2008 йилдан бери Ўзбекистон Сенатори Қувондиқ Санақулов билан кўришганда Президент Шавкат Мирзиё унинг олдида тиз чўкмаса ҳам, қуллиқ қилса керак деган эдик.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу хабаримиз Ўзбекистон раҳбарларини, авваламбор Шавкат Мирзиёнинг кайфиятини ёмон бузиб қўйди. Айнан ўша хабаримизга жавобан, Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаси бўлган Sof.uz Интернет нашри 2019 йил 26 февраль куни “2020−2024 йилларда Ўзбекистоннинг олтин захиралари 474 тоннага ортиши мумкин” сарлавҳали хабар эълон қилди. Айнан ўша хабарда шундай дейилганди: “Геология қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йил 1 январда Ўзбекистонда олтин захиралари 5,99 минг тоннани, 2017 йил якунлари бўйича қазиб олинган олтин миқдори 89,9 тоннани ташкил этган.”

Қаранг, 2017 йилда Ўзбекистонда 89,9 тонна олтин қазиб олинибди, яхши, аммо 5,99 минг тонна олтин қаердан пайдо бўлди? Кўриб турибмизки, яна бир савол чиқди.

Энди Марказий Банкнинг сўнги 3 йилда 220 тонна олтин экспорт қилганимиз ҳақидаги хабарга ўтайлик. Бунча олтиннинг нархи 9 миллиард доллардан кўпку! Шунча пул Давлат Бюджетида йўқку!

Демак, хабаримизга жавобан, Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари орқали тарқатилаётган хабарлар ҳам ғирт ёлғон экан–да!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону