30 March 2019
23:39 - “Толибон” террористлари ўзбек аслли Афғонистон Вице-президенти Абдурашид Дўстимга ҳужум қилиб, унинг бир тансоқчисини ўлдирдилар

Афғонистонда инглиз тилида ишлайдиган Tolonews.com Интернет нашри хабар беришича, бугун 30 март куни тушдан кейин “Толибон” жангарилари Афғонистон Вице-президенти Абдурашид Дўстим чет элдан келиб, Балх вилояти орқали Жузжонга кетаётган пайтда бир неча марта ҳужум уюштирганлар, унинг бир тансоқчисини ўлдирганлар, 2 нафарини ярадор қилганлар. Абдурашид Дўстим ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Абдурашид Дўстим бугун чет элдан қайтгач, Балхдаги митингда нутқ сўзлаб, бу йил ёзда бўладиган президент сайловларида ҳозирги Бош вазир Абдулло Абдуллоҳни қўллаб-қувватлаш ниятида мамлакат шимолига кетаётганини, шу тарафларда “Толибон”нинг фаолиятини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқчи эканлигини айтибди.

Бу хабарнинг қизиқ жойи шундаки, Абдурашид Дўстим ўтган йилнинг ёзида 2 йилча сургундан кейин Афғонистонга қайтиб келган ва бу ҳақда фақат “Ҳаракат” Агентлиги хабар берганди. Ўшанда биз Абдурашид Дўстим билан боғланолмадик ва шу пайтгача у уй қамоғида сақланаётган бўлса керак деб тахмин қилдик. Ҳозир унинг чет элдан келгани гапирилишини тушуниб бўлмайди.

Бу воқеа ҳақида хабар тарқатган “Толибон” Абдурашид Дўстимнинг 4 нафар қўриқчиси ўлдирилгани, 6 нафари жароҳатланганини ёзибди.

Аввалги хабарларимизда кўп марта Абдурашид Дўстим каби чет элдаги ўзбекларнинг лидерларини тақдири билан жаҳон ўзбеклари, авваламбор, “ўзбек” номини ўзида ташийдиган Ўзбекистон давлатининг ўзбеклари мутлақо қизиқмаётганлари ҳақида ёзгандик. Мана, энди билдикки, Абдурашид Дўстим яна чет элга қочган экан, бугун қайтиб келибди ва террористларнинг ҳужуми остида қолибди.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бу аҳволда миллатимизнинг келажаги бўлмаслигини тушунинг. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади ўзбекларни йўқ қилиш, агар ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтираверсалар, на ватанимиз Ўзбекистоннинг, на миллатимизнинг келажаги йўқ.

Расмда - Абдурашид Дўстим ўтган йили 2 йиллик сургундан қайтиб келгандан кейин, Қобулда ўз тарафдорлари билан учрашмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону