31 March 2019
06:30 - АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Хитойда қамалиб чиққан бир уйғур мусулмон ва яқин қариндошлари ҳали ҳам қамоқда ётган 3 нафар уйғур билан учрашди
АҚШ Давлат Котибининг мутбуот котиби ёрдамчиси Роберт Палладино (Robert Palladino) Давлат Департаментининг сайтида 27 март куни тарқатган баёнотига кўра, Давлат Котиби Майк Помпео Хитойнинг Уйғур-Синцзян Мухтор Ўлкасидаги лагерда ўта оғир шароитда ўтириб чиққан уйғур мусулмони Миҳригул Турсин ва яқин қариндошлари ҳали ҳам Хитой лагерларида ётган 3 нафар мусулмон уйғур билан 26 март куни Вашингтонда учрашган. Булар – Гулчеҳра Хўжа, Фурқат Жавдот ва Арафат Эркин.

Баёнотда айтилишича, сони миллионнинг атрофида бўлган уйғур, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари 2007 йил апрель ойидан бери Хитойдаги лагерларда оғир шароитда яшашмоқда. Давлат Котиби уйғурларга мардликлари учун миннатдорчилик билдирибди ва Хитойда мусулмонлар ҳамда бошқа дин вакилларига нисбатан олиб борилаётган зўравонлик сиёсатини тўхтатишни талаб қилишда давом этишларини очиқлабди.

Булар қамоқларда ётиб, овозини ҳам чиқаролмаётган сони миллиондан кўп бўлган кишиларнинг кичик бир қисмидир. Улар овозини ҳам чиқаролмаётган қамоқлардаги уйғурларнинг дардини айтмоқдалар, дейилади баёнотда.

Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича 2018 йил ҳисоботида Хитойдаги лагерларда репрессия ва қийноқлар давом этаётгани, уйғурларнинг уйига жойлаштирилган хитойлар намойишкарона чўчқа гўшти ейишлари, алкоголь ичимликлар ичишлари, Қуръон китобларини тортиб олишлари, аёлларни зўрлаш билан шуғулланаётганлари ва ўлдираётганлари ҳам айтилган.

Биз, дейилади баёнотда, Хитой ҳукуматидан бу лагердагиларни тезда озод қилишни талаб қиламиз.

Баёнотда айтилмаган бўлса ҳам, эслатиш керакки, 2007 йил апрнль ойида уйғур мусулмонлар тарихда биринчи марта катта митингга чиқиб, кимнингдир чақириғи билан кўзларига кўринган хитойликни ўлдиришга, уларнинг дўконларини вайрон қилишга бошлашган эди. Ўшана Хитой давлатининг армияси сони миллион атрофида бўлган уйғур ва бошқа мусулмон динига мансуб бўлганларга нисбатан зўравонлик қилишга бошлаган, уларни махсус лагерларга обориб ташлаган эди.

Яна айтиш керакки, 1 йилча аввал бир қатор давлатларнинг делегациялари Синцзян-Уйғур Автоном Ўлкасига расмий ташриф билан келиб, асосан мусулмонлар сақланаётган лагерлардаги аҳвол билан танишишга ҳаракат қилишган, аммо уларни ёлғон гаплар билан овутиб, лагерларга киритишмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону