30 March 2019
17:01 - Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлиги: Бухоро вилоятида икки йилда қиймати 25,3 триллион сўмлик 625 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилармиш
Авваламбор, “инвестиция” нималигини ҳам билмайдиган ўзбекларга унинг маъносини тушунтириш керак. Инвестиция, жуда қисқа қилиб айтсак, фойда олиш учун амалга оширилаётган лойиҳани бажариш учун ишлатиладиган маблағ, яъни пулдир. Жиддий лойиҳаларни инвестициясиз бажариб бўлмайди.

Шундай экан, “Бухоро вилоятида 25,3 триллион сўмлик 625 та инвестиция лойиҳаси” ҳақида гапирганда “инвестиция” сўзини ишлатиш оддий масхарабозликдир. Аммо, кечадан бери Бухоро вилоятида бўлган Президент Шавкат Мирзиё айнан хабаримиз сарлавҳасидаги жумлани ўз нутқида ишлатди, “625 та инвестиция лойиҳалари” деди.

Бунинг устига, 25,3 триллион сўм бугунги курс билан тахминан 3 миллиард доллар эканлигини ҳисобга олсак, аҳолиси сал кам 2 миллион бўлган Бухоро вилоятида 2 йилда бор-йўғи 3 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида мамлакат президентининг гапириб ўтириши ўта ножиддийликдир. Чунки, Шавкат Мирзиё қайси давлатга борса, у ердан тахминан 10 миллиард долларлик инвестиция келиши ҳақида гапиради-ку.

Хуллас, ўзбеклар тушуниши керак, бунақа президент ва унинг раҳбарлигидаги тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Бу кетишда, СССР ўлгани каби, Ўзбекистон ҳам ўлади.

Демак, майдонларга чиқиб, мвжуд режимдан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳатлар ўтказишни талаб қилиш вақти келди. Бу режим “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг таклифлари асосида ҳамда Ўзбекистон ва ўзбек халқининг манфаатлари йўлида иш олиб бориши, мамлакатни ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ ва ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИга ўтказиш билан шуғулланишни бошлаши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону