30 March 2019
07:21 -
Венада аввал Озорбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари, сўнгра Озорбайжон Президенти ва Арманистон Бош вазири Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича учрашувлар ўтказдилар
Кеча 29 март куни Австриянинг пойтахти Вена шаҳрида эрталаб Озорбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Элмар Мамедяров ва Зограб Мнацаканян ЕХҲТ Минск Гуруҳининг 3 раисдоши ёрдами ва иштирокида Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича учрашув ўтказдилар. Учрашув ўша куни тушдан кейин бўладиган Озорбайжон Президенти ва Арманистон Бош вазирининг музокараларига тайёрланиш руҳида бўлибди.
Маҳаллий вақт билан тушдан кейин Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари ва Минск Гуруҳи раисдошларининг иштирокида музокара бошладилар. Бироздан кейин Илҳом Алиев ва Никол Пашинян яккама-якка қолдилар ва 2 соатча гаплашдилар. Сўнгра уларга яна 2 вазир ва Минск Гуруҳининг 3 раисдоши қўшилди. Кенгайтирилган учрашув яна 1 соат давом этди.
Музокаралар тамом бўлгандан кейин тарафлар ҳеч қандай баёнот бермасдан тарқалдилар. Демак, тахмин қилиш мумкинки, тарафлар биронта жиддий келишувга келолмаганлар.