30 March 2019
04:29 -
Туркияда 31 мартда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари сайланади, исмломчилар ва собиқ отатуркчиларнинг “Жумҳур Иттифоқи” паникада, ҳақиқий отатуркчиларнинг “Миллат Иттифоқи” юксалишда
Ҳа, келаётган якшанба, яъни 31 мартда Туркияда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари сайланади. Шу сабабли бугун 30 марта сайловолди кампанияси юритиш мумкин эмас.
Аввал хабар қилганимиздек, 31 мартдаги сайловда иккита коалиция асосий роль ўйнайди.
Биринчиси, “Жумҳур Иттифоқи” коалицияси бўлиб, унга фанатик исломчиларнинг жорийдаги Президент Ражаб Эрдўған раҳбарлигидаги Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ва бир маҳаллар ҳақиқий отатуркчиларники бўлган Миллиётчилар Халқ Партияси (МХП) кирганди.
Иккинчи коалиция “Миллат Иттифоқи” бўлиб, унга буюк Отатурк тарафидан яратилган Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) ва ўз вақтида МХПдан ажралиб чиққан миллатчиларнинг Яхши Партияси кирганди.
Сўнги кунлардаги сўровнома натижаларига кўра, Туркиянингн 3 та буюк шаҳри Истанбул, Анқара ва Измирда “Миллат Иттифоқи” номидан кўрсатилган ЖХПчи номзодлар ғалаба қозонади. Бутун Туркия бўйича ҳам “Миллат Иттифоқи” кўрсатган номзодлар аввалги сайловларга нисбатан кучлироқ мавқега эканликлари кўринмоқда.
Шу сабабли, “Жумҳур Иттифоқи” коалицияси лидерлари, яъни АТП раиси Ражаб Эрдўған ва МХП раиси Давлат Боғчали маълум маънода паникадалар. Масалан, кеча Ражаб Эрдўған “Жумҳур Иттифоқи” номидан кўрсатилган Истанбул номзоди Бинали Йилдирим ва Истанбулдаги 39 туманнинг номзодлари билан энг катта телеканалларда намойиш қилинган учрашувда қатнашди ва шундай деди: “Турли анкеталарга ишонманг, ҳақиқий анкета 31 март куни кечқурун маълум бўлади”.
МХП лидери Давлат Боғчали эса, бошқа бир митингда шундай деди: “Жамоатчилик фикри ўрганилмаяпти, жамоатчилик фикри яратилмоқда. Сайловлардан кейин жамоатчилик фикрини ўрганиш масаласи бўйича қонунларни ўзгартирамиз”.
Кўриб турибсизки, “Жумҳур Иттифоқи” лидерлари ростдан ҳам паника ичида.
Аммо, “Миллат Иттифоқи” лидерларида ўз кучларига ишонч етарлича бор. ЖХП лидери Кемал Қиличдорўғли сайловчиларга шундай демоқда: “Сиз овоз беринг, баҳор келади”. Яхши Партия лидери Мерал Акшенер эса, кеча Измирдаги митингда шу пайтгача ташаббус Ражаб Эрдўғанда бўлганлигини, ҳозир ташаббус ўз қўлига ўтганини урғулади.
Ҳақиқий натижаларни 31 март куни кўрамиз.
Расмда – Ражаб Эрдўған Истанбул шаҳар ва 39 туман ҳокимлигига “Жумҳур Иттифоқи”дан кўрсатилган номзодлар билан кечаги учрашувда.