29 March 2019
21:38 - Шавкат Мирзиёнинг алжирашлари ва “Ҳаракат”нинг эътирозлари: Жаноб Президент, мақсадларни гапириш осон, аммо унга етиш йўлларини белгилаш осон эмас!
Бугун Бухоро вилоятига келган Президент Шавкат Мирзиё тўғри келган жойда содда одамларнинг ҳавасини келтирадиган гаплар гапирмоқда. Мақсад аниқ – содда халқни лақиллатиш. Мана ЎзАнинг бугунги хабарларидан олинган баъзи мисоллар.

1. Шавкат Мирзиё “Бухоро Варнет” хорижий корхонаси томонидан Бухоро туманида барпо этилаётган инновацион иссиқхона ҳудудида бўлди ва Бухоро вилоятида ўзлаштирилмаган ерлар кўплиги, хориж тажрибаси ва технологияси асосида улардан фойдаланиб, бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш кераклигини гапириб, мутасаддилар ва хорижлик инвесторларга кўрсатма ва тавсиялар берибди.

Тўғри, бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш керак. Аммо, бунақа маслаҳатни ҳар ким беролади. Муҳим бўлгани, бу мақсадга қандай етишишдир. Нима, буни ҳеч ким билмайди-да, умрида бунақа ишлар билан шуғулланмаган Шават Мирзиё биладими? Йўқ, билмайди. Унга тушунтириш керак, Ўзбекистон демократия ва тўла бозор иқтисодиётига ўтса, ҳамма ишни тадбиркорлар Шавкат Мирзиёнинг маслаҳатларисиз ҳам амалга ошираверадилар. Президент эса, кабинетида ўтириб, демократияни ривожлантириш ва давлатнинг структуралари яхши ишлашини йўлга қўйиш билан шуғулланади.

2. Шавкат Мирзиё Ғиждувон туманидаги “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамиятининг ип-йигирув ва тўқув корхонаси фаолияти билан танишибди, шу ерда Бухоро вилоятининг саноат салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимотида иштирок этиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, янги иш ўринларини яратишни кўпайтириш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берибди.

Кўриб турибсизки, Шавкат Мирзиё яна масхарабозлик билан шуғулланмоқда. Аслида, Ўзбекистонни тезроқ тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш керак. Шундай қилинса, ҳамма ишни тадбиркорлар Шавкат Мирзиёнинг маслаҳатларисиз амалга ошираверадилар. Президент эса, кабинетида ўтириб, демократияни ривожлантириш ва давлатнинг структуралари яхши ишлашини йўлга қўйиш билан шуғулланади.

3. Шавкат Мирзиё Ғиждувон туманидаги Абдухолиқ Ғиждувоний ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, жумладан, “Етти пир” зиёратгоҳларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётганини кўрибди, бу ерларга имом-хатибларни жалб этиб, уларга алломаларимиз маънавий меросини чуқур ўргатиш, халқимизга етказиш, Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини қандай нишонлаш, халқаро илмий конференция ўтказиш бўйича кўрсатмалар берибди.

Қаранг, Шавкат Мирзиё Бухородаги Ислом уламоларини ҳеч нарсани билмайдиган ва тушунмайдиган аҳмоқлар деб ҳисоблаб, уларга ўзича оламшумул маслаҳатлар берибди. Аслида, Шавкат Мирзиё Ислом динида фундаментал ислдоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш ғоясини олға суриш билан шуғулланиши керак эди. Чунки, ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олмагунча, жамиятни исломлаштириш билан шуғулланиш – бизни ўрта асрларга судраш ва ислом экстремизми ва терроризмини рағбатлантириш бўлиб қолаверади.

* * * * *

Ҳурматли ўқувчиларимиз, мана кўриб турибсизки, Шавкат Мирзиёнинг ҳамма қилаётган ишлари хато йўналишда. Уни фақат саводсизликда айблаш хато бўларди. Чунки, тўла бозор иқтисодиётига ўтмаслик, СССРдан қолган социалистик иқтисодиёт билан яшаш, СССР каби ўлим йўлидан кетишдир. Бизнинг фикримизга кўра, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими атайлаб Ўзбекистонни социалистик иқтисодиёт билан яшашга, яъни ўлим йўлига судрамоқдалар. Бунга қарши туриш – ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Демак, халқ майдонларга чиқиб, жорийдаги режимни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг таклифлари асосида ҳамда Ўзбекистон ва ўзбек халқининг манфаатлари йўлида иш олиб боришга, мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш билан шуғулланишга мажбурлаши керак.

Шавкат Мирзиё тушунсинки, коммунизмнинг гўзал мақсадларини кўрсатишда, Маркс-Энгельс-Ленин-Сталинлар ҳам бу кишидан олдинда кетишган, аммо у мақсадларга етишишнинг йўлини хато белгилашган. Бу хатони қайтармаслигимиз шарт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону