29 March 2019
16:22 - Жуда қизиқ: Москва ва Грознийда “Ислом – раҳм-шафқат ва тинчлик мактубидир” номли халқаро диний конференция ўтмоқда. Аммо, ижобий натижа бўлмайди!

Москва ва Грознийда 28-30 март кунлари “Ислом – раҳм-шафқат ва тинчлик мактубидир” номли халқаро диний конференция ўтаётганини Чеченистон диктатори Рамзон Қодиров русларнинг “Новости” Агентлигига айтган гапларидан билиш мумкин.

Конференцияда иштирок этаётган 400 киши 43 давлатдан экан. Булар – Саудия Арабистони, Миср, Хитой, Яман, Урдун, Ироқ, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Покистон, Филистин, Туркия, Франция, АҚШ, Швейцария, Швеция, Жанубий Корея ва бошқалар. Қаранг, собиқ Совет республикаларидан биронтасининг номи тилга олинмаган. Бунга Россияни қўшиш хабарни таёрлаган журналистларнинг эсидан чиқиб қолган бўлса керак.

Рамзонвой билан оғиз-бурун ўпишиб юрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг куёви Ойбек Турсун (расмда) ҳам конференцияда иштирок этаётгани муқаррардек кўринмоқда.

Рамзон Қодиров айтишича, конференциянинг мақсади “Ер юзида тинчликка эришиш, мусулмонлар умматини террор ва экстремизмга қарши жипслаштириш, Россия билан Ислом дунёси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш” экан. Шу сабабли, дейди Чеченистон диктатори, “Биз ҳамма меҳмонлар билан ноёб деб баҳоланаётган терроризмга қарши кураш тажрибамизни ўртоқлашамиз.”

Конференциянинг биринчи қисми кеча ва бугун Москвада ўтди, иккинчи қисми эртага Грознийда бўлармиш, айнан Грознийда конференциянинг баёноти қабул қилинармиш.

Бундай конференциянинг ўтказилиши, бир қарашда, жуда ҳам яхши ишдек кўринади. Дунёда Ислом динининг обрўси тушиб бораётган пайтда, ислом ва ислом терроризми тушунчалари синонимга айланиб бораётган пайтда, бундай конференция фойдали бўлиш керак. Аммо, Рамзон Қодиров, раҳматли отаси Аҳмат каби, ислом фанатизми ва экстремизмининг рамзларига айланиб бўлганларини ҳисобга олсак, Москва ва Грознийда ўтказилаётган бундай конференция қандайдир ижобий роль ўйнаши мумкинлигига ҳам ишониб бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону