02 July 2009
02:23 - “Эзгулик” хонободликлар судида иштирок этмоқчи
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоевга йўллаган хатида шу йилнинг 26 майида Андижон ва Хонобод шаҳарларида содир этилган ҳодисалар бўйича судларда иштирок этиши лозимлигини маълум қилган. Бу ҳақда хабар қилган жамиятнинг матубот хизмати ўз хатида 2009 йилнинг 3 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур террорчилик ҳаракатлари ва уни ўрганиш юзасидан берган Фармойишидаги суд жараёнлари барча учун очиқлиги борасидаги иддаога таянган.

Душанба, 6 июль куни очиладиган маҳкама Олий судда бошланиши айтилмоқда. Агар Ислом Карим ўз Фармойишида яна алдамаган бўлса, маҳкамада “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ҳам иштирок этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону