02 July 2009
01:51 - Тошкентда лўттибозларнинг йирик анжумани бошланди, унга ЕХҲТ бошчилик қилмоқда
Бугун Тошкентда “Сайловлар ва парламентаризм тараққиётининг замонавий масалалари: Ўзбекистон тажрибаси” номли йирик халқаро конференция иш бошлади. Уни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистон ваколатхонаси, немисларнинг Фридрих Эберт фонди ҳамда Ўзбекистон фуқаролик жамиятини ўрганиш институти ташкил қилган. Конференцияда дипломатик корпус ваоклтхоналари ходимлари, таҳлилчилар, олимлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишади. Мазкур конференциянинг илк қисми шу йилнинг 10-11 июнь кунлари ўтганди. Бу ҳақдаги хабаримизда бошдан оёқ масхарабозлик билан ўтган анжуманга ЕХҲТнинг бошчилик қилгани, бу эса демократик ташкилот нуфузи учун уятли эканини таъкидлагандик. Кўринишидан барча лўттибозлик ҳали олдиндага ўхшайди, йиғинга ҳеч бўлмаганда Адлия рўйхатидан ўтган “Эзгулик” жамияти фаоллари ҳам таклиф қилинмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону