01 July 2009
01:56 -
Исроил президенти Шимон Перес Қозоғистонда
Кеча Озарбайжонда бўлган Исроил президенти Шимон Перес бугун расмий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Останага келди. У қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбой ва бу мамлакатнинг бош вазири билан учрашувлар ўтказди.Казинформ агентлиги хабарларидан маълум бўлишича, исроиллик меҳмон асосан Қозоғистон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантирш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бугун у Қозоғистон-Исроил бизнес форумида ҳам иштирок этди ва ўзини қабул қилган Қозоғистон раҳбарларига миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда Қозоғистон адресига мақтовлар ёғдирди. У хусусан шундай деди: “Биз Қозоғистонни келажаги ажойиб бўлган дўстимиз деб ҳисоблаймиз”.
Шимон Перес Остонадан кейин Тошкентга келса керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения
