01 July 2009
01:36 -
Гувоҳлар Дилмурод Саййид маҳкамасининг сирларини фош этмоқда
Бугун жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судида ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Дилмурод Саййид устидан олиб борилаётган маҳкама бугун давом этди. Унга нисбатан илгари сурилган ҳужжатларни сохталаштириш айблови бўйича асосий гувоҳ сўроқ қилинди, дейилади инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг матбуот хизмати тарқатган хабарда. Бу гувоҳ маҳаллий фермер Муртазо Ёқубов гувоҳлик эди.
Унинг суд мажлисида айтишича, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган Самарқанд вилояти прокуратураси терговчиси Суҳроб Мажидов бир неча фермердан: “Дилмурод Саидов менинг номимдан ишончномаларни қалбакилаштирган” деган мазмунда тушунтириш хати ёзиб беришларини талаб қилган, аксинча, қамаш билан қўрқитган. Иродасиз фермерлар эса терговчи айтганидек, “Эзгулик”чи журналистга нисбатан туҳмат қилишган. Натижада унга нисбатан ҳужжатларни қалбакилаштириш айби ҳам қўйилганди.
Бу муҳим гувоҳнинг кўрсатмаларини эшитган суд пайшанба, 2 июлга қадар танаффус эълон қилди.