01 July 2009
02:10 - Наманганда Нурчилар оқимининг 4 фаоли судланмоқда, маҳкама эшиклари ёпиқ
Ўтган жума, 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида Нурчилар диний оқимига мансубликда гумон қилинган тўрт нафар шахс устидан маҳкама бошланган. Бу ҳақда номини ошкор қилмасликни сўраган манбалар маълум қилди. Бироқ судланувчиларнинг шахси ва жараён ҳақидаги тафсилотга аниқлик киритиш имконияти бўлмаяпти. Нурчиликда гумон қилинаётганлардан бирининг адвокати мухбирларимизнинг сўровига суд ҳукми эълон қилинмагунига қадар ҳеч нима гапирмаслигиини айтиб, гапни қисқа қилди. Маҳкама эшиклари эса тақа-тақ ёпиқ.

Бундан бир неча кун муқаддам Наманган шаҳар ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Шокир Қорабоев ҳам Нурчилар диний оқими аъзоларига ёрдам берганликда айбланиб, МХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар бор. Гўё, ҳокимият мутасаддиси бир неча спортчи-нурчиларнинг машғулотлари учун жой берган. Қорабоевнинг ҳибсда ушлаб турилгани ҳақидаги маълумотни шаҳар ҳокимлиги ташкилий кадрлар бўлими ходими рад қилмади

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону