01 July 2009
01:07 - Ниҳоят ўзбек меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шартномасини Россия президенти имзолади
Бугун Кремль матбуот хизмати Россия Президенти Дмитрий Медведовнинг Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги Дума томонидан ратификация қилинган шартномани имзолагани ҳақида хабар қилди.

5 июнда Дума томонидан ратификация қилинган қарор 17 июнь куни Федерация Кенгаши томонидан ҳам маъқулланганди. Таъбир жоиз бўлса, 2007 йилнинг 4 июлида ҳукуматлараро тузилган мазкур шартнома бугунга келибгина расман кучга кирди, амалда қачон самара беради, буниси қоронғи.

Ҳар қандай ҳужжат уни имзолаган томонлар унда кўзда тутилган ишларни бажаришга ирода кўрсатсаларгина фойдали бўлади, акс ҳолда, қоғозлигича қолаверади. Бу шартномада меҳнат мигранларининг ҳуқуқларини икки тарафлама ҳимоя қилиш хусусида бўлса ҳам, ҳамма тушунадики, гап руслар тарафидан ўзбек меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида кетмоқда.

Шундай экан, Ўзбекистон бу шартнома руслар тарафидан қандай бажарилишини нафақат кузатиши, керак жойларда, Россияга босим ўтказиши, унинг олдига бу шартномадан келиб чиқадиган талаблар қўйиш керак. Яъни, Россияда юз минглаб ўзбек меҳнат муҳожирлари бирлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон ҳукумати бу иш билан систематик шаклда шуғулланиши лозим. Қолаверса, Ўзбекистонда бу ишларни кузатадиган махсус муассаса яратилиши керак.

“Бирлик” Партияси шу мақсадда Ўзбекистон ҳукумати таркибида чет элдаги ўзбекларнинг масалалари билан шуғулланувчи вазирлик барпо этишни таклиф қилганди. Кўриниб турибдики, бу таклиф актуаллигини йўқотмади, у иложи борича тезроқ қабул қилиниши лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону