30 June 2009
23:22 - АҚШ бугун Ироқ шаҳарларидан қўшинларини олиб чиқишни тугатди, терактлар давом этмоқда
Бу маълум маънода тарихий воқеа. Шаҳарлар тамомийла Ироқ назорати остига ўтди. 2011 йилнинг охиригача эса, АҚШ қўшинлари Ироқни бутунлай тарк этишалари керак.

Бир маҳаллар АҚШ Ғарбий Германия ва Японияни ҳам ишғол қилган, аммо у ерларда демократик режимлар ўрнатилгач, баъзи ҳарбий базаларини ҳисобга олмаса, қўшинларини олиб чиқиб кетган. Мана ҳозир Германия ҳам Япония ҳам дунёнинг энг демократик ва фаровон мамлакатлари рўйхатида биринчи ўринларда туришади.

Табиий, Ироқда бунчалик олға кетишни кутиб бўлмайди. Сўнгги 5 йилни ҳисобга олмаса, мамлакатнинг ҳеч қандай демократик тажрибаси йўқ, иқтисоди ривожланмаган. Бунинг устига диний-миллий жиҳатдан Ироқ учга бўлинган. Аҳолининг 60 фоизини мусулмон шиалар ташкил қилади. Аммо, суннийлар ҳам миллий жиҳатдан иккига бўлинга. Булар – араблар ва асл мақсади Ироқдан мустақил бўлиш ниятидаги курдлар. Буюк эҳтимоллик билан бу уч гуруҳ орасида сўнги йилларда яна ҳам оловланган қонли кураш давом этади.

Бугун Ироқнинг шимолидаги курдлар назорати остида бўлган Киркук шаҳрининг бозорида миналаштирилган бир автомобиль портлатилган. Натижада, 20 киши ўлган, 25 киши ярадор бўлган, дейилади Reutrs агентлигининг хабарида.

Ўлганлар кимлигига қараб портлатишни кимлар қилганини тахмин қилса бўлади. Лекин, ҳозирча бу хусусда маълумот тарқатилгани йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону