29 June 2009
00:28 - Эрон муллари аламни инглизлардан олмоқдалар, Буюбритания элчихонасининг 6 ходими ҳибсга олинган
1979 йилдаги Ислом инқилобидан бери Эрон сиёсий майдонида ҳамма диктатураларга хос бўлган якдиллик ҳукмрон эди. 12 июнда бўлиб ўтган президент сайлови ва расмийлар тарафидан сайловни ютқазганлиги эълон қилинган номзодлардан бири Мирҳусайин Мусави тарафдорларининг норозилик намойишлари вазиятни ўзгартирди. Муллар ҳокимлиги жиддий инқироз арафасига, балки охирига келгани ҳақида гапириш учун жиддий асос пайдо бўлди. Президентлик курсисини сақлаб қолган Маҳмуд Аҳмединажод бундан буён аввалларидек ташқи ва ички сиёсатида олиб бораётган йўлида, айниқса, сафсатасифат нутқларида қатъий бўлолмайди. Қатъий бўлишга маънавий ҳаққини йўқотди, чунки унинг асосий рақиби, ҳатто расмий маълумотларга кўра, 30 фоиз овоз олгани, унинг ўн мингааб тарафдорлари Теҳронни алғов-далғов қилишгани изсиз ўтиши мумкин эмас.

Эрон муллари, биринчи навбатда, уларнинг лидери Оятуллоҳ Ҳоменеи норозилик намойичилари Ғарб тарафидан қўллаб-қувватланаётгани, ҳатто улар АҚШ махсус хизматларидан молиявий ёрдам олаётганлари ҳақида гапирди. 1979 йилда шу каби баҳоналар билан АҚШнинг Эрондаги элчихонаси босиб олинган, унинг ходимлари бир неча йил феълан асирда яшашган эди.

Ҳозир Теҳронда Эроннинг элчихонаси йўқ. Шу сабабли бўлса керак, бу сафар Эрон аламини инглизлардан олмоқда. Бугун Буюкбританиянинг Теҳрондаги элчихонасининг 6 ходими Мусави тарафдорларининг намойишларини тайёрлашда иштирок этиш айбномаси билан ҳибсга олинди. Буюбритания Ташқи ишлар вазири Давид Миллибанд айбномаларни рад этиб, уларн дарҳол озод этишни талаб қилди. Унинг талабига бутун дунё қўшилиши ва улар охир-оқибат озод қилинишига шубҳа йўқ.

Аммо, шу нарса аниқ кўриндики, Эроннинг муллари мухолифатнинг овозига эътибор бериш ниятида эмаслар. Демак, мамлакатдаги қарама-қаршилик кескинлашиб бораверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону