28 June 2009
23:30 - Владимир Путин Россия иқтодисоди қийин аҳволда эканлигига яна имо қилди, ўзбек мардикорларига ҳам осон бўлмайди
Бугун Давлат Думасидаги фракцияларнинг раҳбарлари билан учрашган Россия бош вазири Владимир Путин 2010 йилдан бошлаб янги қурилиш объектларини бюджетдан молиялаштиришдан воз кечиш кераклигини гапирди, дейилади ИТАР-ТАССнинг хабарида. “Сўнги йилларда қурилиш мисли кўрилмаган даражада ортди. Аммо, инқироз вақтида аввалги темпни сақлаб қолиш қийин. Бу секторни бюджетдан молиявий таъминлашни кенгайтириш хавфли бўларди”, дебди Россиия бош вазири.

Россиядаги вазият шундайки, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, Путиннинг айтган айтган, дегани деган. Демак, ҳозирги инқироз туфайли бу мамлакатда қурилиш секторининг кичрайиши, Путиннинг бу сўзларидан кейин янада тезлашади.

Россия ҳукуматининг меҳнат муҳожирлари учун квоталарни камайтириш йўлидаги қадамлари, мана энди Путиннинг бу сўзлари Россияда ишлаётган ўзбек меҳнат муҳожирларининг ҳам аҳволига таъсир қилади. Минг афсуски, бу таъсир салбий бўлади.

Ўзбекистон ҳукумати бу масала билан жиддий ва систематик равишда шуғулланиши керак. Чунки, юз минглаб, балки, миллионлаб ўзбекларнинг Россиядаги аҳволи ёмонлашса, уларнинг Ўзбекистондаги яқинларининг ҳам аҳволи ёмонлашади.

“Бирлик” Партияси ўтган йили, ҳали иқтисодий-молиявий инқироз очиқча тан олинмасдан аввал, Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб, чет элдаги ўзбекларнинг муаммолари билан шуғулланувчи янги вазирлик ташкил этиш, партия раисининг ўринбосари Пўлат Охуннни вазир қилиш хусусида таклиф киритган эди. Ҳозирги янги шароитда яна ҳам актуаллашган бу масала қайтдан кун тартибига олиб келиниши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону