29 June 2009
00:49 - Шоир Ғулом Мирзонинг қизини ўлдирган талаба 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Шу йилнинг 17 январь кунги даракларимизда Ўзбекистон Президенти девонининг етакчи консультанти, шоир Ғулом Мирзонинг қизи Мадинанинг ўз курсдоши томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар қилгандик. Ўтган йилнинг 21 декабрида ғойиб бўлган қизнинг жасади пойтахтдаги хусусий хонадонларнинг биридаги музлатгичда 18 бўлакка бўлинган ҳолда 20 кундан сўнг топилгани ҳақида айтгандик. Бундан бир неча кун муқаддам мазкур қотилликда айбланган Ўзбекистон Жаҳон тиллари универститети халқаро журналистика факультети талабаси Эрпўлат Н. жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг ҳукми билан 25 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Эрпўлат Жанубий Корея мамлакатида таҳсил олган илғор талабалардан бири эди. Унинг отаси Қорақалпоғистон Республикаси Ўқитувчилар малакасини ошириш институти ректори бўлиб, оила ўзига тўқ хонадонлардан бири бўлган. Эрпўлатнинг шафқатсизларча қотилликка қўл уриш сабабларини аниқлаштириш имкони бўлмади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону