23 June 2009
12:31 -
Ҳамма нарса “президентимиз” раҳнамолигида амалга оширилади, тиббий хизмат ҳам

Маан бугун ҳам ЎзАнинг ҳозирча ягона хабари қуйидагича бошланади: “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, тиббий муассасалар моддий-техника базасини мустаҳамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда”
Хабардаги воқеа олқишга сазовор бўлса ҳам , унинг Ўзбекистондек давлат раҳбарини номини тиқиштиришга арзийдиган жиҳати йўқ.
Қисқа хабардан маълум бўлишича, Наманган вилоят тиббиёт масканларига замонавий асбоб-ускуналар ва техника воситалари билан жиҳозланган 17 та Damas ва саккизда Hunday автомашиналари топширилибди. Бу воқеа “президентимизнинг” юксак эътибор ва ғамхўрлик самараси экан. Яхшиям у киши ғамхўрлик қилибди, акс ҳолда, Наманганда касалларни замбилда ташиб юришган бўлармиди?