23 June 2009
13:06 -
Вашингтонда метро поездларининг ҳалокатида 6 киши ўлди, 70 дан ортиғи яраланди
Кеча кечга яқин АҚШнинг пойтахтида метро ер устидан юрадиган жойда бир поезд иккинчисининг орқасида қувлаб етиб, унга урилган. Расмда кўринаётгандек, вагонлардан бири иккинчисининг устига чиқиб кетган. 6 киши ҳалок бўлган, 70 дан кўпроғи яраланган.
Вашингтон метросининг 33 йиллик тарихида бу энг ҳалокатли фожеа бўлди, дебди шаҳар мэри Adrian Fenty. Орқадан келиб урилган поезднинг аёл ҳайдовчиси ҳам ўлганлар ичида экан. Шаҳар метросининг рабарлари - нима учун бир поезд йўлда тўхтаб тургани ва қандай қилиб иккинчиси унга урилгани ҳали аниқ эмас, демоқдалар.
Президент Обама ва унинг хотини Мишель таъзиянома эълон қилдилар.