23 June 2009
02:54 - Покистон армияси: Сват водийсида ишлар охирига келмоқда, навбатда – Вазирстон
“Хавфсизлик кучлари Сват водийсидаги террористларнинг яширинган жойлари ва лагерларини битириш арафасида”, деди Покистон армиясининг матбуот вакили генерел-майор Атхар Аббос. Бу ҳақда Reuters агенлиги хабар беради. Шу вақт ичида ҳукуматнинг 100 ҳарбийси ўлган, 1592 террорист ўлдирилган.

Покистон армиясининг май ойида бу водийдаги Толибон ва Ал Қоида террорист-жангариларига қарши бошлган ҳужумларидан кейин, бу ерладрдан 2 миллионга яқин одам бошқа ҳудудларга қочиб кетган. БМТ уларга ёрдам учун $543 млн ажратган.

Покистон армияси Сват водийсида террористларни тугатиб бўлгач, уруш Толибоннинг марказий қароргоҳи жойлашган Вазиристонга ўтиши кутилмоқда. Вазирстион аҳолиси буни аллақачон сезган ёки билан, шу сабабли, ҳозирнинг ўзидаёқ бу ердан 40 минг одам кўчиб кетган, яна 60 минг одам кўчиши кутилмоқда.

Шу кунларда Афғонистон ва Покистонга ташриф буюрган АҚШ президенти Барак Обаманинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиларидан Jim Jones террористларга қарши курашнинг стратегияларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. У кейин Ҳиндистонга ҳам ўтади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону