23 June 2009
02:39 - Ўзбек мардикори тугул тошбақаси ҳам тутқунликда
Украина чегара хизмати нозирлари ўзбекистонлик тошбақафурушнинг 250 дона тошбақаси билан ушлаб олиб, тошбақаларини Харьков шаҳридаги ҳайвонот боғига топширган. Украинларнинг бу борадаги қонунчилиги шуни тақозо қилади.

Тошбақа тугул одамлар ҳам сотилиб кетаётган мамлакатимизда “Қизил китоб”га киритилган чўл тошбақаси ўрис ресторанлари дастурхонини, қолаверса, бир уддабурон юртдошимизнинг чўнтагини тўлдириши керак эди. Тошбақафурушнинг тош қотгани ҳақида хабар қилган Ўзбекистон телевидениесининг Ўзбекистон телеканали тошбақа бизнесини йўлга қўйган жиноий гуруҳнинг мамлакат ичидаги фаоллари ҳам қўлга олинишини айтди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону