23 June 2009
03:14 - 00:44 - Шўро анъанаси: ёшлар бунёдкорликка сафарбар қилинмоқда!

Шўро анъанаси: ёшлар бунёдкорликка сафарбар қилинмоқда! Шу кунларда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан тузилган “Бунёдкор” меҳнат отряди орқали олий ўқув юртлари талабалари, турли муассасалардаги ёшлар жойларга сафарбар қилинмоқда. Меҳнат отрядига шахсан Ислом Карим фотиҳа бергани учун ҳам сафарбар қилинаётган ёшларнинг меҳнат ҳақлари нисбатан юқори, меҳнат шароитлари яхши.

 

Мазкур кампаниядан мақсад, деб ёзди “Камолот”чилар интернетдаги веб-сайтида, ёшларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишлари, моддий имкониятларини яхшилаб олишлари учун шароит яратиб беришдир.

 

Лекин ёшларга кўрсатилаётган бу ғамхўрликдан жойлардаги ташкилот ва муассасалар зарар кўришмоқда. Шундоғам иш ўринлари тақчил корхоналарга “комсомол-камолот”чиларнинг йўналтирилиши уларнинг нонини яримта қиляпти. Гапнинг пўскалласи – бу ёрдам эмас, талончиликдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону