23 June 2009
02:26 - Самарқандда истиқболсиз матбуотнинг истиқболи борасида форум ўтди
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Самарқанд шаҳрида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан форум ташкил қилинган. Ўзбекистон журналистлари уюшмаси, Мустақил ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш фонди, Электрон ОАВ миллий ассосиацияси томонидан ўтказилган тадбирда матбуот равнақи, соҳадаги ютуқлар (!) борасида ўзаро фикрлашилган. Парламент депутатлари, жамоатчилик вакиллари ва журналистлар иштирок этган анжуманда мамлакатдаги сўз эркинлиги, беқиёс имкониятлар тилга олиниб, бундай шароит яратган ҳукумат олқишланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону