23 June 2009
01:13 - Ғаллаоролда жиноий гуруҳ фош қилинди
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Кўкбулоқ” ширкат хўжалиги раиси С. Ойнақулов, хўжалик бош ҳисобчиси А. Ражабов ҳамда бош иқтисодчи Ш. Санаевлар туман прокуратураси томонидан жиноий жавобгарликка тортилди. Мазкур жиноий гуруҳ қарийб бир миллиард, аниқроғи 968 миллион сўм миқдорида талон-тарож ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Раис бошчилигидаги амалдорлар гуруҳи хўжалик балансидаги 100 гектардан ортиқ ерни ноқонуний равишда ижарага бериб, фойдаланиб келишган. Демократи ва ошкоралик бўлмаган Ўзбекистон учун бу каби жиноий ишлар оддий воқеадир. Уларнинг ҳаммаси очилаверса, бутун мамлакатни катта судхонага айлантириш керак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону