23 June 2009
01:29 - Форишлик оқсоқолнинг қўли қинғир экан
Фориш тумани прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўлими томонидан тумандаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т. Қосимов ва котиби Б. Равшановларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167- ҳамда 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Оқсоқол ва унинг ёрдамчиси ўтган йили аҳолига тарқатилиши керак бўлган 2 879 000 сўмлик нафақа ва ёрдам пулларини қариндошлари билан ўзаро бўлиб олишибди. Ҳозирда дастлабки тергов ва суриштирув жараёнлари бошланиб кетган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону