23 June 2009
00:56 - Ингушларнинг президентини даволаш учун Москвага олиб келишди
Русларнинг “Вести” телеканали берган хабарга кўра, буган эрта саҳарда теракт натижасида қаттиқ яраланган Москванинг малайи, аммо расман Ингушистоннинг президенти Юнус-Бек Евкуров махсус учоқ билан Назрандан ҳозиргина Москвага олиб келинган. Руслар ўз вассалларининг ҳаётини сақлаб қолиш учун жон-жаҳдлари билан курашиши турган гап. Чунки, борган сари янги малайлар топиш қийинлашиб бормоқда.

Рус ахборот воситалари бу воқеа Дмитирий Медведев президент бўлгандан кейин юз берган энг катта теракт эканлигини урғуламоқдалар. Бош вазир Владимир Путин эса, бу теракт Ўлуғ Ватан Уруши бошланган куни бўлганини хотирлаб, террористларни фашистлар дебди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону