23 June 2009
00:43 - “Эзгулик” Хонобод ҳодисасини ўрганиш бўйича республика комиссиясига хат йўллади
Шу йилнинг 26 майига ўтар кечаси Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида рўй берган ҳодисалар юзасидан воқеалар тафсилига ҳалигача аниқлик киритилгани йўқ. Гарчанд ҳодисаларни ўрганиш бўйича Республика Бош прокуратураси қошида ҳукумат комиссияси тузилган бўлса-да, комиссия фаолиятини биров билмайди. Шу боисдан ҳам аҳоли орасида турли узунқулоқ гаплар болаламоқда. Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти манзилига келган мана бу хатда комиссия фаолияти ўзига хос тарзда тилга олинган:

“САЛОМ эзгулик мен сизларга шуни маълум киламанки 9 июнь куни соат сахар 6 тидан бошлаб Андижон вилоятида яна репресия бошланди шахрихон шахридан 14 кишини уйига тохир йулдошни сухбати ёзилган сд ларни ва долларлар ва хокимят биносини портлатиш режаси тузилган хариталарни ташлаб тухмат к илиб уйларидан олиб кетишган ва хаммаси булиб 30дан ортик болани (вилоят буйича)тергов ишлари бошланган 1тасини 35кун олдин камокка олган эди у уз жонига касд килган ва томирларини кесиб ташлаган хозир шифохонада экан исми исроил.бу хакда ота онасини хабари йук.лекин барча матбуот жим”. (Мактуб таҳрирсиз берилди).

Мазкур имзосиз мактуб юзасидан “Эзгулик” жамияти Хонобод ҳодисасини ўрганиш юзасидан ҳукумат комиссияси раҳбари Рашит Қодировга мактуб йўллади. Хатда тилга олинган ҳолатларни ўрганиш ва бу ҳақда жамоатчиликка билдириш талаби билан чиқди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону