22 June 2009
20:20 - Ўғли МХХда ғойиб бўлган она ҳасрати
Бугун Тошкент шаҳар Миробод тумани Бонокатий 1-тор кўчада яшовчи Раҳима Акбарова ўғли Файзулло Акромовнинг Тошкент шаҳар ИИББ ва МХХ идоралари томонидан олиб кетилиб, ғойиб бўлгани ҳақида ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотларга мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, миршаблар ва фуқаро либосидаги МХХчилар унинг Андижон вилояти Хонобод шаҳарчасида содир бўлган воқеаларга алоқадоликда гумон қилинаётагини айтган. 18 июнь куни уйидан бир неча соатдан сўнг қўйиб юборилиши шарти билан олиб кетилган ўсмирнинг ҳалигача дараги йўқ. Аксинча, МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими она Раҳима Акбаровга агар ўғлини суриштираверса ўзига ёмон бўлиши билан пўписа қилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону