22 June 2009
22:17 - Суд ваҳшийликни қонунлаштирди
Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди судьяси Акбарали Туробов раислик маҳкама мактаб ошхонаси ашёларини ўмариб, босқинчилик, талончилик, ўғирлик, муассасалар ҳужжатларини босқинчилик билан эгаллашда айбланган гуруҳга нисбатан ҳукм ўқиди. Айбланувчи Зоиров Ҳожиакбар (19 ёшда)- 10 йилга, Исламов Дауран, Исроилов Акромжон, Тахбанов Нурлан, Кулибаев Алишерлар - 9 йилга ҳамда Абитов Отабек - 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Прокурорнинг болаларни ваҳшийларча қийноққа солган миршабларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги талаби рад қилинди. Ўзбекистондек давлатда судьянинг прокурор талабига қулоқ солмай қўйиши ҳам қизиқ, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, “Эзгулик” жамияти куни кеча тарқатган релизда айтилишча, маҳкумлар Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 9-даҳасида бир маҳаллада яшаган, бир мактабда ўқишган. Улар ўтган йилнинг январи ўрталарида маҳалла ҳудудидаги 259-мактаб ошхонасидан эски музлатгич, алюмин кастрюлка, хамир қорадиган тоғора, бир неча кило ширинлик ва 4 дона кетчуп ўғирлашган. Улардан Юнусобод тумани миршаблари ноинсоний қийноқ ва дўппослаш йўли билан айбига иқрорлик олишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону