19 June 2009
20:22 - Францияда ҳижоб хавф остида, навбатда Швеция
Швециядаги ТТ агентлигининг хабар беришича, Франция парламентининг 58 аъзоси ҳижоб ва ниқоб тақишни бу мамлакатда бутунлаш тақиқлаш ҳақида ташаббус билан чиқишди. Париждаги масжиднинг энг юқори масъул ходими Далил Боубакиур (Dalil Boubakeur) ҳам ҳижоб ва ниқоб атрофидаги муаммоларни муҳокама қилинишини қўллаб қувватлади. Унинг айтишича бундай муаммони “исломга толибонларча қарашдагилар” яратмоқда.

5 йил олдин Франция мактабларда диний рамзига эга бўлган кийимлар тақиш тақиқланган эди. Бу тақиққа ҳижоб, ниқоб ва рўмол ўраш хам қиради.

Мухбиримизнинг хабар беришича, бундай муаммо Швецияда ҳам бор. Швециянинг баъзи радикал партиялари ҳам рўмол ўраш, ҳижоб ва ниқоб тақишни тақиқлаш керак деган таклифлар билан чиқишни бошлашган. Ҳозирда Швецияда бош кўтаришни бошлаган янги ўзбек толибонларининг динимиз моҳиятини тушунмасдан саводсизларча гапираётган гаплари ва қилаётган ишлари ҳам мусулмонларга муносабатнинг ёмон томонга ўзгаришига сабаб бўлмоқда.

Бундай ишларни қилаётган Швециядаги ўзбек толибонларини бу йўлдан қайтариш ўрнига, янги толибонларнинг мададкори бўлиб қолаётган Обидхон қорининг позициясини тушуниш қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону